Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати якунланди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқандда ўтказилган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида 50 дан ортиқ мамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи дунё биринчилиги учун беллашди.
Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Powing&Canoe федерацияси ҳамда Халқаро каноэ федерацияси (ICF) кўмагида ташкил этилган мазкур чемпионатда иштирокчилар уч кун давомида 200, 500, 1000 ҳамда 5000 метр масофаларда стартга чиқди.
Чемпионатнинг сўнгги финал баҳсларида эшкак эшувчилар 5000 метр масофага 4 та дастур билан иштирок этди. Афсуски, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шоҳсупага кўтарила олмади. Каноэчимиз Нурислом Тўхтасин ўғли шоҳсупага кўтарилишга жуда яқин келди. Бироқ у якунда марра чизиғини тўртинчи бўлиб кесиб ўтди.
Аёллар ўртасидаги пойгада Дилноза Раҳматова ўнинчи натижани қайд этди. Худди шу масофада байдаркачилар ўртасидаги беллашувда Ярослав Славгородский ўн учинчи кўрсаткичга эга бўлди. Аёллар баҳсида яна бир спортчимиз Шаҳризода Мавлонова финишга етиб кела олмади.
Мусобақалар натижасига кўра, Халқаро каноэ федерацияси (ICF) байроғи остида ҳаракат қилган спортчилар умумжамоа ҳисобида биринчиликни қўлга киритди.
Шунингдек, мусобақа давомида Венгрия, Португалия, Хитой, Германия, Испания ҳамда Полша мамлакатлари спортчилари шоҳсупага кўтарилди.
Чемпионат якунида ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.
Айтиш керакки, Самарқанддаги эшкак эшиш канали бежиз мусобақа ўтказиладиган жой сифатида танланмаган. Чунки, ушбу маскан Марказий Осиёда бундай турдаги ягона спорт иншооти бўлиб, 2023 йилнинг 25-30 апрель кунлари бу ерда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати ўтказилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг