Самарқандда аҳоли учун кенгайтирилган тиббий кўрик ва муолажалар ойлиги бошланди

19:43 30 Март 2023 Жамият
969 0

Фото: Халқ сўзи

Халқаро саломатлик куни муносабати билан барча ҳудудларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Саломатлик сайллари» ойлиги ўтказилиши белгиланди. Шу муносабат билан Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 2-сон оилавий поликлиникасида бугундан бошлаб саломатлик сайли бошланди. Айни вақтда истовчилар Тошкентдан келган малакали мутахассисларнинг тиббий кўригидан ўтиб, саломатлиги борасида керакли маълумотга эга бўлмоқда.

Фото: Халқ сўзи

Бир ой давомида Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва вилоят даволаш профилактика муассасаларининг малакали мутахассислари ҳамда тиббиёт олийгоҳларининг профессор ўқитувчилари иштирокида тегишли график бўйича вилоят ҳудудларида профилактик тиббий кўриклар, скрининг дастурлари ва соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилади.

Фото: Халқ сўзи

Шунингдек, тиббий кўрик ва текширувлар натижасига кўра, беморларга бир қатор дори воситалари берилиши кўзда тутилган. Барча хизматлар бепул амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?