Самарқандда 70 ёшли маст эркак 2-синф ўқувчисини уриб юборди
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти Нарпай туманида маст ҳолда машина бошқарган 70 ёшли фуқаро мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўша куни 2-синфда ўқувчи қиз мактабдан уйга қайтаётган бўлган. Маҳалла кўчаларининг бирида уни Nexia-2 машинасида бошқарувни йўқотган ҳайдовчи уриб юборган. Оқибатда қиз жароҳат олиб, қўли синган ҳамда операция қилинган.
Суриштирувда 70 ёшли эркак бир йил аввал ҳам спиртли ичимлик ичиб машина бошқаргани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилгани аниқланган.
«Мен энди иккинчи марта ичмайман, машина ҳам ҳайдамайман. Мен қатори ёки катталарга ҳам спиртли ичимлик ичиб рулда ўтиришларини тавсия қилмайман», деган ҳайдовчи.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг