Самарқандда 7 ёшли қизча укаларини скутерда «катайса» қилдирди
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилоятида скутерда серқатнов йўлда ҳаракатланиб кетаётган 7 ёшли қизча Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, ҳодиса 23 июнь куни Самарқанд тумани ҳудудида содир бўлган. ЙПХ ходимлари М-37А халқаро автомобиль йўли бўйлаб ўз хизмат манзилига кетаётганда ёш қизча икки нафар укасини миндириб олган ҳолда скутер бошқариб кетаётганини кўриб қолган.
Болаларнинг онасига кўра, қизча рухсатсиз калитни олиб, скутерни ўзи бошқариб кетган.

Шундан сўнг ЙПХ ходими руль бошқарувини ўзига олиб, болаларни уйига олиб борган ва ота-онасига топширилган.
Аниқланишича, скутер бошқараётган қизалоқ 7, укалари эса 5 ва 2 ёшда ёшда бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг