Самарқандда 49 киши овқатдан заҳарланди
Видеодан кадр
Самарқанд шаҳрида 49 киши умумий овқатланиш марказида тайёрланган «ҳот-дог»дан заҳарланиб, юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди.
Маълумотларга кўра, жабрланганлар орасида вояга етмаган болалар ҳам бор.
Уларнинг барчаси Рудакий кўчасида жойлашган fast-food марказида «ҳот-дог» истеъмол қилган. Кечга яқин уларда овқатдан заҳарланиш аломатлари пайдо бўлган: иситма, ич кетиши, қайт қилиш.
Хабарга кўра, беморларнинг 29 нафарига аллақачон уйига жавоб берилган. Қолган 20 нафари муолажаларни олмоқда. Шифокорлар сўзларига кўра, уларнинг аҳволи яхши.
Ҳозирги вақтда умумий овқатланиш маркази фаолияти тўхтатилгани айтилмоқда. «Ҳот-дог» учун ишлатилган маҳсулот намуналари вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг