Самарқандда 2 та юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди
Фото: Самарқанд вилояти ЙҲХБ
Самарқанд вилояти Ургут туманида МАЗ ва МАN русумли юк автомобиллари иштирокида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 12 август куни соат 10:20 лар атрофида Ургут тумани «Мерганча» маҳалласи йўлида содир бўлган. Унда МАЗ русумли юк автомобили ҳайдовчиси ички йўлдан ҳаракатланаётиб, ўзидан олдинда кетаётган МАN русумли юк машинасининг орқасидан бориб урган.
Тўқнашув оқибатида иккала юк машинаси ҳам ағдарилиб кетган. ЙҲХБ хабарида келтирилишича, ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ургут тумани ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг