Самарқанд шаҳри куни кенг нишонланмоқда
Бу йил ҳам анъанага кўра, Самарқанд шаҳри куни муносабати билан ташкил этилаётган асосий байрам тадбирлари Соҳибқирон Амир Темур мақбарасини зиёрат қилиш билан бошланди. Ўтган буюк аждодларимиз руҳига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди.
Шунингдек, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.
Шу зайл Самарқанд шаҳрининг хиёбон, кўча ва маҳаллаларида байрам тантанаси бошланди. Жумладан, Алишер Навоий кўчасида ташкилот ва муассасалар ўртасида “Энг яхши кўргазма ташкиллаштирган жамоа” танлови, Камол ота Турк кўчасида “Made in Uzbekistan” шиори остида озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ҳамда “Мармар” бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

18 октябрь — Самарқанд шаҳри куни муносабати билан шунингдек, 14 миллиард сўмлик лойиҳа эвазига қад ростлаган 88 ўринли “Маржон” меҳмонхонасининг ҳамда 4 миллион АҚШ долларлик маблағ ҳисобига бунёд этилган 50 ўринли “Султан” меҳмонхонасининг тантанали очилиш тадбирлари бўлиб ўтди.
Меҳмонхоналарнинг очилиш маросимларида ҳокимлик ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Самарқанд шаҳри куни муносабати билан “Мўъжиза” амфитеатри, “Нурафшон” маданият саройи ҳамда Қорасув масканидаги “Янги Ўзбекистон боғи”да концерт дастурлари бўлиб ўтади. Байрамона тантаналарда таниқли санъаткорлар ижросида дилрабо қуй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилади.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг