Самарқанд давлат университети Италиянинг Тушиа университети билан талабалар алмашинувини йўлга қўяди
Самарқанд давлат университетига Италиянинг Тушиа университети ректори, профессор Стефано Убертини бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Меҳмонлар дастлаб СамДУ археология, зоология музейлари янгидан ташкил этилган Биокимё институти билан танишгандан сўнг Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов билан учрашди.

Мулоқотда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Томонлар ўртасида узумчилик ва ғалланинг янги навларини яратиш бўйича илмий лаборатория ҳамда қўшма магистратура йўналишларини ташкил этишга келишилди. Археология, ландшафт дизайни, энергетика соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, озиқ-овқат илмлари, «Erasmus+” дастури бўйича қўшма лойиҳалар ишлаш, талабалар алмашинувини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди. Италиялик талабалар Самарқанд давлат университетига археология йўналишида тажриба алмашишга келиши учун шартномалар имзоланадиган бўлди.

— Самарқандга илк бор келишим. Самарқанд давлат университетининг фаолиятини кўриб қувондим, — дейди делегация раҳбари Стефано Убертини. — Бир қатор илмий лабораториялар ва ҳашаматли биноларнинг қад ростлагани Самарқанд давлат университетинг илмий салоҳияти ва юқори нуфузга эгалигидан далолатдир. Биокимё институтидаги оранжерая, археология ва зоология музейларидаги ноёб экспонатларнинг мавжудлиги мени ҳайратга солди. Европанинг энг йирик еттита илмий тадқиқот институтларидан бири Тушиа университетида жойлашган. Асосан, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, озиқ-овқат, биотехнологиялар, архитектура, чиқиндиларни қайта ишлаш, тарих, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишлари бўйича катта тажрибага эга. Самарқанд давлат университети билан ҳамкорлигимиз манфаатли бўлишига ишонаман.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг