Салқин кунларда қандай мева-сабзавотлар истеъмол қилиш керак?

14:59 24 Февраль 2024 Жамият
162 0

Ҳаво ҳароратининг пасайиши тана ҳароратига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Бундай шароитда калорияга бой, фойдали маҳсулотлар истеъмолига эътибор бериш зарур.

— Совуқда қон томирларимизда кескин торайиш кузатилади. Иссиқ хонага кирганда эса улар кенгаяди, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов. — Бу инсонларда қон босими ошишига сабаб бўлиши мумкин.

Картошка қон томирларининг ҳолатини яхшилашга ёрдам бера олади. Унинг таркибидаги калий қон томирларининг деворларини эластик қилади, қон айланишини яхшилаб, босимни барқарорлаштиради.

Илдизмевали сабзавотлар ва ёғли гўшт солинган қайнатилган шўрва қишда, айниқса, фойдали. Бундай сабзавотларда углеводлар кўп бўлиб, қишнинг совуқ кунларида бошқа сабзавотларга қараганда организмга кўпроқ энергия беради.

Сабзавотлардан пиёз антиоксидант сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Лавлаги ва унинг шарбати ҳам фойдали витаминлар ва минералларга бой бўлган маҳсулот ҳисобланади.

Нонда жуда кўп Б витаминлари мавжуд, яъни улар асаб тизимининг силлиқ ишлаши ва соғлом уйқу учун жавобгардир.

С витамини организмда оқсиллар ва серотонин моддаларини ўзлаштиришда катта аҳамиятга эга. Цитрус мевалар ва уларнинг шарбатлари салқин маҳсулот бўлсада, улардан тайёрланган мураббо, қиём ва мармеладлар С витаминига бой иссиқ маҳсулот ҳисобланади.

Лимоннинг меъёрдаги истеъмоли касалликни ҳайдашда муҳим ўрин тутади.

Ёғ кислоталари улар юрак-қон томир ва асаб тизимини мустаҳкамлайди ва кайфиятга таъсир қилади. Ушбу моддалар ёнғоқ, зиғир ва бир қатор дуккакли экинларда кўп миқдорда мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?