Сайёрамизда бир миллиард одам Денге иситмасини юқтириб олиш эҳтимоли бор — БМТ
Архив сурат
Иқлим ўзгариши ва ҳароратнинг кўтарилиши Aedes aegypti чивинлари кўпайишига олиб келади ва бунинг натижасида 2080 йилга келиб бир миллиардга яқин одамнинг Денге иситмаси*ни юқтириб олиши мумкин.
Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро кенгашининг сўнгги ҳисоботида айтилган.
Мушаклар ва бўғимларда оғриқ, қайд қилиш, тошмалар ҳамда тана ҳароратини кўтарилиши олиб келадиган Денге иситмаси билан касалланиш кейинги йилларда ўсиб бормоқда, дейди мутахассислар.
Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2000 йилда 504 минг ҳолатни қайд этган бўлса, 2019 йилда бу рақам 5,2 миллионтани ташкил этди. Рақамларнинг унчалик кескин ўсиб кетмаганига диагностиканинг яхшиланиши билан ҳам боғлиқ. Аммо бунинг Aedes aegypti чивинларининг инсектицидларга чидамлилиги ҳам ортиб бормоқда.
*Денге иситмаси (DEN-gee деб талаффуз қилинади) — вирусли касалликдир. У асосан дунёнинг тропик ва субтропик ҳудудларида чивинлар орқали юқади. Денге иситмаси гриппга ўхшаш жиддий касалликни келтириб чиқаради. Грипп ёки безгак каби бошқа касалликлар каби кўриниши мумкин. Касаллик одатда 3 дан 7 кунгача давом этади. Унинг оғир ҳолатлари данг геморрагик иситмаси (DHF) ёки данг шок синдромига (DSS) олиб келади. Ушбу асоратлар, айниқса, ёш болалар ва ўспиринлар учун хавфлидир. Роберт Кох институтининг маълумотларига кўра DHF ва DSS ўлим даражаси 6 дан 30 фоизгачани ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг