Сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган вулқон отилишни бошлади

Гавайи оролларида жойлашган дунёдаги энг фаол вулқонлардан бири бўлган «Килауэа» вулқони отилишни бошлаган. Бу ҳақида АҚШ Геологик хизмати маълумотларига таяниб «MNS» нашри хабар бермоқда.
Вулқон 23 декабрга ўтар кечаси отилишни бошлаган. Шу сабабдан Гавайи миллий боғида энг юқори даражадаги хавф эълон қилинган. Авиация хавфи юқори даражага кўтарилган.
Геологик хизматнинг таъкидлашича, Вулқон отилишидан ажралиб чиқадиган юқори даражадаги вулқон газлари, сув буғлари, карбонат ангидрид ва олтингугурт диоксиди инсон ҳаётини хавфга қўяди.
Расмийларга кўра, кучли шамол вулқон кулларини учириб, кулдан қуюқ туман ҳосил қилади. Аҳолига ва сайёҳларга имкон қадар бу туман ичига тушиб қолмаслик тавсия этилди. Сабаби, вулқон тутуни инсон терисида ачишиш, қизаришни келтириб чиқаради.
Маълум қилинишича, вулқоннинг сўнги фаоллиги шу йилнинг 15 сентябрда бошланган бўлиб, отилган лавалар 4 гектар майдонни қамраб олган.
«Килауэа» — Гавайи оролидаги энг ёш, энг фаол ҳамда энг кўп сайёҳлар оқимига эга вулқон ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг