“Саййид ота” масжидига илк ғишт қўйилди
Уламоларимиз: "Бирор ҳудудда масжид барпо этилса, шу масжиднинг баракаси бутун аҳолига татийди. Шу ерга файз, унум ва барака инади", дейишган. Ҳақ гап. Эътибор бериб қаралса, масжиди бор маҳаллалар файзли, баракалидир.
Тошкент вилояти Қизил тоғ қўрғони "Файзобод" маҳалла фуқаролар йиғини Усмон Носир кўчасида жойлашган "Саййид ота" жоме масжидининг янги биноси қурилишига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, маҳалла фаоллари, нуронийлар отахонлар иштирок этди.
Масжиднинг ер майдони ва айни пайтда қурилиш давом этаётган ҳудуд 25 сотихдан иборат. Замонавий масжидга ҳамоҳанг тарзда имом-хатиб, ноиб, мутавалли хоналари ҳамда қоровулхона ҳам бунёд этилмоқда.
Барча шарт-шароитга эга жомега мос тарзда таҳоратхона ҳам қад ростлаяпти.
Намозхонлар учун қулайлик яратиш мақсадида автотураргоҳ ҳам қуриляпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг