Саида Мирзиёева АҚШ Конгресси аъзоси билан учрашди

18:21 19 Март 2025 Жамият
264 0

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Америка Қўшма Штатлари Конгресси аъзоси, Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича парламент кокуси иштирокчиси Кэрол Миллер билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент ёрдамчиси ўзининг Telegramʼдаги каналида ёзди.

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram

Қайд этилишича, суҳбат давомида Саида Мирзиёева ва Кэрол Миллер Ўзбекистон – АҚШ муносабатларини янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашган.

«Таълим соҳасидаги ислоҳотлар, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, бу йўналишларда Конгресс билан ҳамкорликни кучайтириш масалаларига тўхталдик. Қизғин суҳбат ва қўллаб-қувватлов учун Миллер хонимга миннатдорлик билдираман», деб ёзади Мирзиёева.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер