Саид Аҳмад ва Саида Зуннунованинг қизи ота-онаси фаолиятига оид ҳужжатлар тўпламини архивга топширди 

12:31 16 Декабрь 2020 Маданият
6343 0

Ўзбекистон Миллий архиви Ўзбек халқининг буюк ёзувчиси Саид Аҳмад ва шоира Саида Зуннуноваларнинг ҳаёти ва ижод фаолиятларини акс эттирувчи 1940–2008 йилларга оид 1167 та ҳужжатлар тўпламини қабул қилиб олди. Бу ҳақда «Ўзархив» агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Уларнинг шахсий фондида қуйидаги қизиқарли ҳужжатлар ўрин олган: журнал саҳифаларида чоп этилган асарлар ва мақолалар, шеър ва ҳикоялар, ёзишмалар, мукофотлаш бўйича материаллар, фотосуратлар ва бошқалар.

Ушбу ҳужжатлар Саид Аҳмад ва Саида Зуннунованинг қизлари Нодира Ҳусанхўжаева томонидан архивга тақдим этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер