Сафина Саъдуллаева Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Корея Республикасининг Гуми шаҳрида ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатининг бугунги кунида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси шоҳсупага кўтарилди. Аёллар ўртасида баландликка сакраш дастурида қатнашган Сафина Саъдуллаева кумуш медаль соҳибига айланди.
Ҳамюртимиз мусобақада 1.86 метр натижа қайд этишга эришди. Шунингдек, бугун иштирокини якунлаган юртдошларимиздан Ўғилой Норбоева етти кураш дастурида 5461 очко жамғариб тўртинчи, узунликка сакраш секторида эса Анвар Анваров 7.98 метр билан бешинчи натижани қайд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг