Рустам Ассакалов бронза учун курашда қолади. Бу учун арманистонлик Олимпиада чемпиони финалга чиқиши керак
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
Юнон-рум курашида -97 кг вазн тоифасида қатнашаётган Рустам Ассакалов 1/4 финалда Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпионатларининг 4 карра ғолиби арманистонлик Артур Алексанян билан беллашди.
Қийин кечган баҳсда ҳамюртимиз имкониятни бой берди. Энди Алексанян финалгача етиб борган тақдирда Ассакалов шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қолади.
Аввалроқ, Арам Варданян Япония вакилига имкониятни бой бериб, турнирда медал олишини қийинлаштириб юборганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг