Рўза Қўзиева Паралимпияда кумуш медалига эга чиқди

Фото: Миллий паралимпия қўмитаси
Франциянинг Париж шаҳрида ўтаётган Паралимпия ўйинларининг пара пауэрлифтинг баҳсларида -73 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Рўза Қўзиева 147 кг тош кўтарди ва кумуш медалга сазовор бўлди. Мусобақа олтин медали эса бразилиялик Мариана Д'Андреага (148 кг) насиб қилди.
Айтиш жоиз, Рўза баҳслар давомида икки маротаба Паралимпия ўйинлари рекордини янгилашга ҳам улгурди. У бунга қадар Токиода бўлиб ўтган ХВИ Паралимпия ўйинларида ҳам кумуш медални қўлга киритган эди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси умумий 25 та медаль (10 та олтин, 9 та кумуш, 6 та бронза) жамғарган ҳолда онлайн жадвалнинг 11-поғонасидан жой олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг