Россия—Украина урушининг 916 кунги тафсилотлари
Россия томонидан Шарқий Купянск шаҳрига бошқариладиган бомба ҳужумидан сўнг камида 14 киши жароҳат олган. Украина президенти Владимир Зеленский кечки мурожаатида ҳалок бўлганлар борлигини айтди. Ҳужум оқибатида шаҳар ҳокимлиги биносига ҳам зарар етган.
Украина Бош штаби Покровск яқинидаги бир қатор қишлоқларда шиддатли жанглар бўлганини маълум қилди.
«Ҳозиргача душман Украина позицияларига ҳужум қилишга 38 марта уриниб кўрди. Жанг ҳали ҳам 14 та жойда давом этмоқда», — деди Бош штаб.
Владимир Путин Украина қўшинлари томонидан қўлга олинган Курск вилоятидаги ҳудудни қайтариб олиш учун қарши ҳужумга ўтишини, аммо қийин курашга дуч келишини айтган.
НАТО аъзолари НАТО—Украина Кенгаши йиғилишида Украина мудофаасини янада кучайтириш мажбуриятини қайта тасдиқладилар.
«Биз Украинани Россиянинг босқинидан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва ўқ-дорилар билан таъминлашда давом этишимиз керак. Бу Украинанинг курашда қолиши учун жуда муҳимдир», — деди Бош котиб Йенс Столтенберг.
Шунингдек, Россия ташқи ишлар вазирлиги 92 нафар АҚШ фуқароларини, жумладан, журналистлар, адвокатлар ва мамлакатнинг асосий ҳарбий-саноат фирмалар раҳбарларига нисбатан тақиқ жорий этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг