Россиялик ўқувчилар Ўзбекистон оромгоҳларига келади
Россиянинг Приморск ўлкаси мактаб ўқувчилари Ўзбекистонда жойлашган болалар оромгоҳларига ташриф буюришади. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.
Вилоят ўқувчилари учун оромгоҳларига саёҳатлар ташкил этилиши ҳақида губернатор Олег Кожемяко Наврўз муносабати билан ташкил этилган байрамда маълум қилган.
«Биз ўқувчиларимизни табиий мевалар билан тўйинишлари ва яхши қуёшли кунларни ўтказишлари учун Ўзбекистондаги лагерларга жўнатамиз. Ҳамкорлигимиз узоқ ва мустаҳкам бўлиши учун барча ишни қиламиз», деган у.
Тадбирда маданият дўстликнинг энг яхши элчиси эканлигини таъкидланиб, бундай ҳамкорликдаги ишларни келажакда Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳам амалга ошириш ният қилингани айтилган.
Бундан ташқари Ўзбекистонга ўзининг концерт дастури билан ижодий гуруҳ ҳам келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг