Россиядаги концертда 8 нафар ўзбекистонлик ушлангани айтилди
Видеодан кадр
Аввалроқ Росгвардия ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари Россиянинг Красноярск ўлкаси Емельяновский туманида ўзбекистонлик хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев концерт бераётган «Корона» зиёфат залида рейд ўтказгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳоновнинг маълум қилишича, текширув давомида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси Россияда бўлиш қоидаларини бузгани аниқланган.
Билдирилишича, улардан 4 нафарига нисбатан маъмурий жарима ва маъмурий чиқариб юбориш чоралари қўлланган, қолган 4 нафари эса Красноярск ўлкасидаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Новосибирск шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси тезкор тарзда ушбу фуқароларга зарурий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрмоқда.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик хонанда иштирокидаги мазкур концерт Красноярск ўлкасининг тегишли ташкилот ва идоралари билан белгиланган тартибда келишилмаган ҳолда ташкил этилган. Яъни Россия фуқаролигига эга бўлган шахслар томонидан шахсий тартибда, бундай тадбирлар учун махсус жиҳозланмаган бинода ўтказилган. Айнан шу омиллар мазкур воқеага сабаб бўлган.
Шу ўринда, Новосибирск шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонаси мазкур минтақадаги куч тузилмалари ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида барча зарур ҳужжатларни Красноярск ўлкасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этган.
«Красноярск ўлкасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилаётган бундай рейдлар ҳуқуқий асосга эга бўлиши ва маданий ҳордиқ чиқаришга тўсқинлик қилмаслиги лозим», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, лицензияга эга адвокат воқеа жойига юборилгани ҳақида хабар берилган эди. Айни пайтда мазкур ҳолат Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги доирасида ўрганилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг