Россияда ўзбекистонлик хонанданинг концертида рейд ўтказилгани юзасидан муносабат берилди

Видеодан кадр
Аввалроқ Росгвардия ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари Россиянинг Красноярск ўлкаси Емельяновский туманида ўзбекистонлик хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев концерт бераётган «Корона» зиёфат залида рейд ўтказгани ҳақида хабар берилган эди. Миграция агентлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, лицензияга эга адвокат воқеа жойига юборилган. Айни пайтда мазкур ҳолат Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги доирасида ўрганилмоқда.
«Мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқий ҳимояси таъминланади», дейилади Миграция агентлиги хабарида.
Росгвардия Жалолиддин Аҳмадалиевнинг концертида рейд ўтказди
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Россиянинг Красноярск ўлкаси Емельяновский туманида ўзбекистонлик хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев концерт бераётган «Корона» зиёфат залида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан рейд ташкил этилди.
Маълумотларга кўра, рейд давомида жами 620 нафар меҳмон текширувдан ўтказилган. Улар орасида 210 нафар хорижлик фуқаро ҳам бор. Тинтувнинг асосий мақсади Россияга чет элдан келган фуқаролар ва гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиши мумкин бўлган шахсларни аниқлашдан иборат бўлган. Шунга қарамай, ҳеч бир меҳмондан тақиқланган нарса ёки модда топилмаган.
Шу билан бирга, 26 нафар хорижлик полиция бўлимига олиб кетилган. Текширувлар жараёнида улардан саккиз нафари Россия ҳудудида ноқонуний равишда бўлгани аниқланган.
Рейд натижасида жами 19 та маъмурий баённома тузилган. Улар чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Россияга кириш ёки у ерда бўлиш, шунингдек, иммиграция қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлардир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг