Россияда қаровсиз қолиб кетган икки нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди

Россияда мураккаб вазиятга тушиб қолган икки нафар вояга етмаган бола бугун тонгда Тошкент аэропортига олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Улар ота-оналарининг депортация қилиниши натижасида Москвада қаровсиз қолган 3 ёшли қизалоқ ва 15 ёшли ўғил боладир. Болаларга Москвадаги «Алтуфево» вояга етмаганларни ижтимоий реабилитация қилиш маркази ходимлари ҳамроҳлик қилган.
Агентлик томонидан болалар ва уларнинг оилаларига ҳаётга мослашиш ва барқарорликни тиклаш учун барча зарур ижтимоий хизматлар кўрсатилади.
Хорижда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болаларни қайтариш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари изчил давом эттирилмоқда, дейилади агентлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг