Россияда қаровсиз қолган 4 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Иллюстратив фото
Россияда қаровсиз қолган 4 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 17 октябрь куни Ички ишлар вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари Тошкент шаҳар халқаро аэропортида яна 4 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқаросини кутиб олган.
Улар Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Москва шаҳри бош бошқармасининг Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари томонидан «МДҲ иштирокчи давлатларининг вояга етмаганларни доимий яшаш жойига қайтариш масалаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битим» доирасида ватанига қайтарилган.
Агентлик хабар қилишича, 2024 йилда жами 100 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси қайтарилиб, ота-оналари ёки яқин қариндошлари қарамоғига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 октябрь куни ҳам хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг