Хитойда қаровсиз қолган икки бола Ўзбекистонга олиб келинди
Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар бермоқда.
Билдирилишича, Ички ишлар вазирлиги ходимлари кўмагида Ватанга қайтарилган болалардан бир нафари Россиядан, қолган икки нафари эса Хитой ҳудудида қийин вазиятда қолиоб кетган бўлган.
Агентлик вояга етмаганларнинг оилалари ва Ўзбекистондаги яқин қариндошларини ўрганиб, уларнинг оғир турмуш шароитида қолдирилганини баҳоламоқда.
Таъкидланишича, октябрь ойи бошидан хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 11 нафар бола мамлакатга қайтарилган. Яқин кунларда Россиядан яна бир гуруҳ болалар олиб келиниши режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг