Россияда қаровсиз қолган 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Фото: «Дунё»
Россияда ота-онаси ёки қонуний вакилларисиз, қийин вазиятда қолган 14 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхона вакиллари томонидан Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Санкт-Петербургдаги вояга етмаганларни вақтинча парваришлаш ва сақлаш муассасасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ота-онаси ва қонуний вакиллари йўқ бўлган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилган.
Қўшимча қилинишича, аксарият болаларнинг ота-онаси муқаддам Россия ҳудудида бўлиш тартибини бузганлиги сабабли депортация қилинган. Бош консулхонада болалар учун қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларига топширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг