Россияда ЙТҲ туфайли 6 нафар ўзбекистонлик жабрланди
Жорий йилнинг 22 февраль куни Перм ўлкасининг Оса туманида давлат рақами 75B435NA бўлган «Lada largus» русумли автомашина ва «Simaz» автобуси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Қозондаги бош консулхона хабар берди.
Ҳодиса оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида ва бир нафари оғир жароҳатлар сабабли шифохонада вафот этган. Ҳодисада жароҳат олган яна уч нафар ўзбекистонлик Оса марказий шифохонасига жойлаштирилган.
Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консулхонаси томонидан ҳолат назоратга олинган бўлиб, марҳумларнинг жасадларини Ватанга тезкор қайтариш ишлари якунланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг