Россияда фуқаролик масалалари ва хорижликларни рўйхатга олиш хизмати ташкил этилди

Фото: РИА Новости
Россия президент Владимир Путин фуқаролик масалалари ва хорижликларни рўйхатга олиш хизматини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат матни Кремль сайтида эълон қилинди.
«Миграция соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш мақсадида Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Миграция масалалари бош бошқармаси негизида Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Фуқаролик масалалари ва чет эл фуқароларини рўйхатга олиш хизмати ташкил этилсин», — дейилади ҳужжатда.
Бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаб келган Андрей Кикоть Хизмат раҳбари ҳамда бир вақтнинг ўзида Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.
Ички ишлар вазири Владимир Колоколцевга ҳужжатда назарда тутилган ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси юкланган. Фармон имзоланган кундан кучга кирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг