Россия ва Хитой қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

16:21 09 Июнь 2023 Дунё
811 0

Архив сурат

Россия ҳарбийлари Хитой томонидан ташкил этиладиган "Шимол. Ўзаро алоқалар-2023" ҳарбий машғулотларида иштирок этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазирлиги томонидан маълум қилинди.

Манбага кўра, Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Марказий ҳарбий кенгаши аъзоси, ХХР Марказий ҳарбий кенгаши қўшма штаби бошлиғи, генерал-полковник Лю Чженли Россия Қуролли Кучлари Бош штаб бошлиғи армия генерали Валерий Герасимов билан телефон орқали мулоқот қилган.

"Томонлар икки давлат раҳбарлари эришган консенсусни амалга ошириш ва икки давлат ҳарбийлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашдилар", дея изоҳ берди Хитой Мудофаа вазирлиги.

Қайд этилишича, Москва ва Пекин биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказишга келишиб олган. Ўз навбатида, Россия томони "Шимол. Ўзаро алоқалар-2023"да иштирокини тасдиқлаган.

Хитой ҳарбий департаменти ташкил этиладиган машғулотлар ҳақида бошқа маълумот бермади.

Аввалроқ, ХХР Мудофаа вазирлиги Хитой Россия Федерацияси ва Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари билан қўшма ҳарбий машғулотларда иштирок этишда давом этишига аниқлик киритган эди.

Мудофаа вазири Ли Шанфунинг сўзларига кўра, ХХР Россия Федерацияси ва ШҲТ тинчликпарвар миссиялари билан денгиз ҳамкорлиги бўйича ўқув машғулотларини давом эттиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?