Россия — Украина урушининг 958-куни. Фронтда вазият қандай?
Фото: Reuters
Россия Украина жанубидаги Одесса вилоятидаги порт инфратузилмасига зарба бериши оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди. Бош вазир ўринбосари Олексий Кулеба Панама байроғи остидаги контейнер кемаси сўнгги тўрт кун ичида минтақадаги учинчи ҳужуми туфайли зарар кўрганини маълум қилди.
Украина ҳарбийлари Россиянинг жанубий Краснодар ўлкасида “Шаҳед” дронлари сақланадиган базага зарба берганини айтмоқда. Бош штаб баёнотига кўра, ҳужум денгиз кучлари ва SBU разведка хизмати томонидан биргаликда амалга оширилган. Фавқулодда хизматлар тахмин қилинган ҳужум жойи атрофида катта ёнғин чиққани ҳақида хабар берган бўлса-да, Россия томонида ҳозирча бу маълумотга расмий изоҳ йўқ.
Украина Брянск вилоятидаги ракета ва артиллерия қуроллари учун ўқ-дорилар, шу жумладан Шимолий Кореядан олиб келинган ўқ-дорилар сақланадиган Россия қуроллари арсеналига ҳам зарба берганини қўшимча қилди. Кейинроқ Брянск ҳукумати портловчи объектлар портлаши ортидан фавқулодда ҳолат эълон қилди.
“Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари ғарбий ҳудудларни нишонга олган 47 та Украина дронларини йўқ қилди”, — дея хабар берган мамлакат мудофаа вазирлиги. Минтақа расмийлари қурбонлар ҳақида маълумот йўқлигини айтди.
Россия Мудофаа вазирлиги ўзининг Курск вилоятидаги Новая Сорочина ва Покровский қишлоқлари Украина томонидан август ойидаги кутилмаган ҳужумда қўлга киритилганидан кейин қайтариб олинганини маълум қилди.
Сиёсат ва дипломатия
Украина президенти Владимир Зеленский жануби-шарқий Европа етакчиларининг Хорватияда бўлиб ўтган саммитида 2025 йилда урушни тўхтатиш учун ҳал қилувчи чорага эришиш мумкинлигини таъкидлади. Зеленский нимага таяниб бундай деганига изоҳ бермаган.
Украинанинг Ғарбдаги иттифоқчиларини Россия ичидаги ҳарбий нишонларга узоқ масофага мўлжалланган қуроллардан фойдаланишга рухсат беришга чақираётган Зеленский пайшанба куни Евро бўйлаб йиғилишларда Эммануэль Макрон, Кир Стармер, Жоржа Мелони ва НАТО Бош котиби Марк Рютте билан музокаралар ўтказиши керак.
Европа Иттифоқи элчилари Украинага Россия марказий банкининг музлатилган активлари ҳисобидан 35 миллиард евро миқдорида кредит бериш режасини маъқуллади.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Венгрия Россия билан яқин алоқалари натижасида Европа хавфсизлигини хавф остига қўйганини айтди. Унга кўра, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Европарламентда бўлиб ўтган мунозарада Россияга қарши урушда Украинага ёрдам беришда Европа Иттифоқи ҳамкорларига қўшилишни истамаган.
Украина жорий йил охиригача янги тинчлик саммити ташкил этишни мақсад қилган ва бу сафар Россиянинг иштирок этишини истайди. У учрашувда Москва билан ҳар қандай тўғридан-тўғри икки томонлама музокараларни истисно қилиб, муҳокама учинчи томон воситачилари орқали бўлиши мумкинлигини айтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг