Россия ўз ҳудудида Хитой автомобилларини сотишни зудлик билан тўхтатмоқда

12:06 11 Февраль 2025 Дунё
256 0

Архив фото

Саноат вазирлиги баёнотидан кейин Россияда айрим русумдаги Хитой юк машиналарини сотиш тақиқланди.

Росстандартга кўра, SX3258 русумли «Shacman» автомашиналари ғилдиракли транспорт воситаларига қўйиладиган бир қатор мажбурий талабларга, хусусан шовқинни чеклаш, орқа таглик ва ён ҳимоя воситалари ва бошқаларга мос келмаслиги аниқланган.

Қайд этилишича, Росстандарт ушбу муаммолар ҳал этилмагунча уларнинг савдосини тўхтатиб қўйган. Мувофиқлаштирувчи идора Россия бозорига бундай автомашиналарни олиб кириш ва сотиш тақиқланганини эълон қилди.

Россияга 15 минг потенциал хавфли SX3258 русумли «Shacman» юк машиналари олиб кирилган. Айни пайтда улардан 2,2 мингтасидан фойдаланилмоқда.

Шу йилнинг 5 февраль куни Россия саноат ва савдо вазири Антон Алихонов хитойлик автомобиль ишлаб чиқарувчиларни маҳсулотларининг сертификатлаштириш талабларига мувофиқлигини қатъий текшириш зарурлигини маълум қилганди.

Шундан сўнг, Бош прокуратура 2025 йилнинг февралида Хитойнинг «Shacman» брендини Россияда намойиш қилувчи «Shacman Motors» МЧЖни текширишни режалаштиргани маълум бўлди. Кейинчалик «Shacman Motors» бир турдаги юк машиналарининг хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги мумкинлиги сабабли сотишни тўхтатди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер