Россия Харковдаги поездга дрон ёрдамида зарба берди. Қурбонлар бор

13:13 28 Январь 2026 Дунё
190 0

Украина расмийлари кеча, 27 январь куни Россиянинг ҳарбий зарбалари оқибатида жами он бир киши қурбон бўлганини маълум қилди, деб хабар бермоқда BILD нашри.

Унда айтилишича, Харков вилоятида темирйўл поездига дрон ёрдамида ҳужум қилинган. Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлди. Ҳодиса юз берган вақтда поездда 200 дан ортиқ йўловчи бўлгани тўғрисида маълумотлар бор.

«Поездга ҳужум қилиб, тинч аҳолини ўлдиришни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди. Бундай ҳужумлар учун ҳарбий оқлов бўлиши мумкин эмас», — деб ёзган Украина президенти Володимир Зеленский ўзининг Telegram-каналида.

 

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида яна икки нафар шахс турли даражадаги тан-жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Зеленский шунингдек, Россиянинг бу каби ҳужумлари дипломатик жараёнларни издан чиқараётганини қўшимча қилган. Шу боис Россия, Украина ҳамда АҚШ ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган уч томонлама музокаралар шу ҳафта охирида давом эттирилиши мақсад қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер