Россия давлат телевидениесида Польшага очиқдан очиқ таҳдид қилинди
Россия давлат телевидениеси эксперти Андрей Сидоров Россия – Украина мажорларига бўлган Полшанинг муносабати оқибатида мамлакатнинг «мавжудлигини тўхтатиши» мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Москва давлат университетининг жаҳон сиёсати бўйича декан муовини сифатида фаолият олиб бораётган Сидоров Россия давлат матбуотидаги чиқишида қистириб ўтган.
Маълум бўлишича, эксперт Полшанинг Россиянинг яқин иттифоқчиси бўлган Беларусга нисбатан ҳаракатларидан норозилигини шу тариқа ифодалашни мақсад қилган.
Полша НАТО аъзоси бўлиб, 2022 йил февралида Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари бошлангандан бери Украинани кучли қўллаб-қувватлаб келади. Бутун можаро давомида Полша Украинани қўллаб-қувватлагани учун Россия расмийларининг таҳдидларига дуч келмоқда. Уруш пайтида Россиянинг қанотли ракеталари ҳатто Полша ҳаво ҳудудига ҳам кириб борган ва бу хавфсизлик билан боғлиқ хавотирларни кучайтирган.
Яқинда Беларус президенти Александр Лукашенко ҳам агар НАТО Беларус ёки Россияга ҳужум қилса, ядро қуролидан фойдаланиши ҳақида огоҳлантирган эди. Беларус ўзининг ядро қуролига эга бўлмаса-да, ўтган йилдан бери Россиянинг тактик каллакларида ҳамкорлик қилади. Лукашенко бундай ҳужум Учинчи жаҳон урушини келтириб чиқариши ва ядровий жавобга олиб келишини таъкидлаганди.
НАТОнинг 5-моддасида айтиладики, агар аъзолардан бирига ҳужум қилинса, қолган барча аъзолар унга ёрдам беришади. Лукашенко буни Беларус ёки Россияга ҳужум катта глобал можарога олиб келишини таъкидлаб ўтганди.
Тангликнинг кучайишига жавобан Полша яқинда Украина бўйлаб Россия ракеталари ва дронлари учирилганидан сўнг ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш учун самолётларини жойлаштирди. Полша ҳарбийлари ўз фуқароларини жануби-шарқий чегара яқинида самолёт операциялари шовқинининг кучайиши ҳақида огоҳлантиргани ҳам қайд этилган.
Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорски апрел ойида Полша Россиянинг ҳар қандай эҳтимолий ҳужумига тайёрлигини айтганди. Сикорски, Россия ўтмишда Полшага кўп марта ҳужум қилганини, аммо бу сафар Полшанинг ёлғиз ўзи жанг қилмаслигини билдирган.
Аввалроқ, солиқ тўловчилар 8 ойда 16 триллион сўм солиқ имтиёзларидан фойдалангани хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг