Роналду келажагига ойдинлик киритди
Фото: Reuters
Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клубида ўйнашда давом этишини тасдиқлади. Унинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирди.
“Менинг келажагим? Аслида ҳеч нарса ўзгармайди. “Ал-Наср”да қоламанми? Ҳа”, — деган футболчи.
Шу йилнинг 30 май куни Роналду футболчилик фаолиятини Саудия Арабистони клубида давом эттириши маълум бўлди. Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, клуб ва ҳужум янги шартнома имзолаган, аммо унинг тафсилотлари ошкор этилмаган.
Май охирида оммавий ахборот воситаларида ҳужумчи “Ан-Наср”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Роналдунинг ўзи Саудия Арабистони чемпионатидаги охирги ўйиндан сўнг кетишига шама қилган, бироқ томонлар янги шартнома борасида келишиб олишди.
Кеча, 8 июнь куни Португалия финалда Испанияни мағлуб этиб, Миллатлар Лигасининг иккинчи бор ғолибига айланди. Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Эътиборли жиҳати, португаллар ютқазаётган вақтда Роналду гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлим охирларида у жароҳат олди ва алмаштирилди. Шу боис Роналду пенальтилар сериясида иштирок этмади. Бунга қарамай унинг юртдошлари 5:3 ҳисобида ғалабага эришди.
Олдинроқ, Роналду испаниялик ёш истеъдод эгаси Ламин Ямаль ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг