Ромитанликларга энди 160 га яқин турда хизматлар таклиф этилмоқда

Фото: "Халқ сўзи"
Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизими такомиллашиб боргани сайин мурожаатчиларнинг беҳуда вақт сарфлашю ортиқча оворагарчиликларига ўрин қолмаётир. Соҳада устуворлик касб этаётган “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилидан кўзланган мақсад ҳам аслида шу.
Бухоро вилояти Ромитан туманида масалага шу нуқтаи назардан ёндашилиб, давлат хизматлари марказининг янги биноси барпо этилди.
Туман ҳокимлиги балансида бўлган ва давлат- хусусий шерикчилик шартлари асосида бир миллиард сўм маблағ эвазига реконструкция қилинган иншоот замонавий коммуникация технологиялари билан жиҳозланди. Шунинг самараси ўлароқ йўлга қўйилган электрон навбат, электрон хизматлардан мустақил тарзда фойдаланиш тизимлари, ахборот киоски, миникутубхона бугун мурожаатчилар мушкулини енгил қилмоқда.
Яна бир қулай томони шундаки, фуқаролар марказнинг ўзида туриб, бир неча масалага ечим топишлари мумкин. Айни мақсадда бинога адлия, ФҲДЁ, юридик хизмат кўрсатиш бўлимлари, Бош вазирнинг ҳудудий қабулхонаси ҳам кўчирилди. Эндиликда марказда фуқароларга 160 га яқин турда хизматлар таклиф этилмоқда. Ваҳоланки, марказ фаолиятини бошлаган дастлабки йилда аҳолига нари борса 35 турдаги хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд эди.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
- Шомуродовнинг кўз ёшлари, Файзуллаевнинг рақси ва мухлислар ҳайқириғи — Мундиал эшикларини очган ўйиндан фоторепортаж
- Тошкент давлат тиббиёт университетининг «Битирувчи – 2025» тантанали маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг