Тошкентда ўтказилаётган Халқаро экологик технологиялар кўргазмаси – «Eco Expo Central Asia 2025»дан фоторепортаж

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
2025 йил 19–21 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги «Central Asian Expo» (CAEx) кўргазма мажмуасида минтақада илк бор ўтказилаётган экологик технологиялар бўйича халқаро кўргазма — «Eco Expo Central Asia 2025» бўлиб ўтмоқда.


Минтақада илк бор ўтказилаётган бу кенг кўламли тадбир 30 дан ортиқ давлатларни бирлаштириб, кўргазма майдонини илғор амалиётлар билан ўртоқлашиш, конструктив мулоқот олиб бориш ва «яшил» трансформацияни илгари суриш бўйича етакчи платформага айлантиради.Тадбир давомида иқлим барқарорлиги, ресурсларни тежаш ва тоза технологияларни жорий этиш каби асосий масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.







Сунъий интеллект ва яшил энергетика соҳасидаги инновациялардан тортиб, сувни тежаш ҳамда экологик таълим бўйича илғор ечимларгача — кўргазма келажак технологияларининг кенг доирасини қамраб олади. Иштирокчи мамлакатлар орасида Франция, Жанубий Корея, Тожикистон, Россия, Туркманистон, Италия, Қозоғистон, Австрия, Швейцария, Саудия Арабистони, Германия, Қатар, Хитой, Хорватия, Сингапур, БАА, Беларусь, Бельгия, Ҳиндистон, Буюк Британия, Япония, Норвегия, Венгрия, Туркия, Грузия, Бангладеш, Миср, Латвия ва Фаластин каби давлатлар бор.



Тадбир ташкилотчиси — Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги. Кўргазма Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан эълон қилинган «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили» доирасида ўтказилмоқда.






Кўргазма доирасида 20 дан ортиқ халқаро ташкилот ва етакчи компаниялар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, вазирликлар ва идоралар, хорижий ва маҳаллий компаниялар, халқаро молиявий институтлар ҳамда донор тузилмаларнинг алоҳида павильонлари намойиш этилиши кутилмоқда.
Уч кун давомида халқаро экспертлар иштирокидаги ялпи ва панель муҳокамалар, инновацион лойиҳалар тақдимотлари, яшил энергетика, экотуризм, барқарор шаҳарлар, рақамли технологиялар ва иқлим молияси бўйича тематик сессиялар, маҳорат дарслари, фотокўргазмалар, маданий тадбирлар ва стартаплар танлови. 35 дан ортиқ параллель тадбирлар, истиқболли лойиҳалар тақдимотлари ва экологик дастурлар бўйича келишувлар имзоланиши режалаштирилган.




Акмал МУҲАММАДОВ, Отабек САИДАҲМАДОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда нутқ сўзлади
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- «Халқ сўзи» бўлим муҳаррири «Олтин қалам» мукофоти соҳиби бўлди
- Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли якунланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг