Робот ит дунёда янги рекорд ўрнатди
Кореялик муҳандислар томонидан яратилган RAIBO2 робот ити марафонда 42 километр 195 метр масофани босиб ўтган тарихдаги биринчи робот бўлди. Тўрт оёқли робот ўз вазифасини тўрт соату 19 дақиқа ва 52 сонияда бажарди.
Корея илғор технологиялар институти мутахассислари томонидан яратилган ва қумли пляж шароитида синовдан ўтган юрувчи робот Сангжу шаҳрида 22-марафон пойгасида иштирок этди.
Тепаликлардан тушиш пайтида роботнинг панжаларига ўрнатилган механизмлар энергия тўплади ва бу унинг ҳаракатини анча самаралироқ қилди. Бундан ташқари, тушишларда зарядлаш кўтарилишнинг энергия харажатларини қисман қоплаш имконини берди. Натижада робот ит бир аккумулятор қуввати билан бутун масофани босиб ўта олди. Институт сайтидаги пресс-релизда айтилишича, роботни марафонга тайёрлаш жараёнида муҳандислар турли ландшафтларни, жумладан, қияликлар, зинапоялар ва музли йўлларни симуляция қилишган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг