Рим Папаси сайлови қачон бўлиб ўтиши маълум қилинди

Рим-католик черкови кардиналлари 7 май куни черковнинг янги раҳбарини танлаш учун махфий сайлов ўтказади. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди.
Сана ҳақидаги қарор кардиналларнинг ёпиқ йиғилишида Рим папаси Франсискнинг дафн маросимидан сўнг амалга оширилган.
Сайловда дунёнинг турли бурчакларидан келган 135 га яқин, 80 ёшдан кичик кардиналлар овоз берадилар.
Эслатиб ўтамиз, Рим папаси Франсиск 21 апрель куни 88 ёшида вафот этганди. Папа шу йилнинг 14 февраль куни нафас олишда қийналгани учун Римнинг Гемелли касалхонасига ётқизилган ва унга икки томонлама пневмония ҳамда енгил буйрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг