Ригада «Спутник Литва» бош муҳаррири жосусликда гумонланиб ҳибсга олинди
Фото: Sputnik
«Спутник Литва» бош муҳаррири Марат Касем Ригада жосусликда гумонланиб ҳибсга олинди.
Латвия махсус хизматлари Ригада «Спутник Литва» ахборот агентлиги бош муҳаррири Марат Касемни жосусликда гумон қилиб, ҳибсга олди. Бу ҳақда «Sputnik Near Abroad» телеграм-каналида хабар берилди.
Хабарда айтилишича, 5 январь куни суд мажлиси бўлиб ўтган, натижада журналист Рига марказий қамоқхонасига ўтказилган. Манбага кўра, Касем Европа Иттифоқининг Россияга қарши иқтисодий санкцияларини бузиш, шунингдек, жосусликда айбланмоқда. Шу билан бирга, иккинчи моддага кўра, журналист 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Маълум қилинишича, Касемнинг ҳимоя қиладиган адвокати Имма Жансоне иш материалларини ҳалигача олмаган. Қонунга кўра, эҳтиёт чораси сифатида суд қарори устидан шикоят қилиш учун 10 кун бор.
Марат Касем Латвия фуқароси, бироқ бир неча йилдан бери Москвада яшайди ва «Россия Сегодня» медиа гуруҳида ишлайди. Ушбу гуруҳ таркибига «Спутник Литва» ҳам киради. Манбада айтилишича, 2022 йилнинг 30 декабрь куни ахборот агентлиги бош муҳаррири Латвияга оилавий сабабларга кўра келган.
Июнь ойида «Спутник» агентлигининг мустақил ёзувчиси Владимир Линдерман ҳам Латвияда ҳибсга олинган эди. Линдерман ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида иш бошлаганидан сўнг, Латвия махсус хизматлари томонидан россияпараст позициялари учун таъқиб қилинган маҳаллий фаолларни очиқ ҳимоя қилиб келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг