Ремдесивир дори воситаси «Dori-Darmon» компанияси дорихоналарида 460 минг сўмдан сотилмоқда

Бу ҳақда «Dori-Darmon» АК бошқарув раиси ўринбосари Абдуғани Комилов айтиб ўтди:
— Ремдесивир дори воситаси АҚШнинг «Gilead Sciences» компанияси томонидан яратилган ва ишлаб чиқарилади.
Ҳозирда «Gilead Sciences» компанияси Ремдесивир дори воситасини етказиш бўйича 127 та давлат билан лицензион битим тузди. Маълум бир давлатларга ушбу препаратни ишлаб чиқариш учун лицензия берди.
Лекин ушбу дорига нарх белгилашда компания аралашмайди.
Ўзбекистон Ремдесивирни Ҳиндистондан импорт қилди.
Ремдесивир «Dori-Darmon» АК дорихоналарида 460 минг сўмдан сотилмоқда. Препарат асосан коронавирус касаллигини даволашга ихтисослаштирилган марказларга етказиб берилмоқда.
Шунингдек, қонни суюлтирувчи Эноксапарин препарати ҳам Россиядан харид қилиниб, дорихоналаримизга етказилмоқда. Ушбу дори воситасининг нархи, дозасидан келиб чиқиб, 115 минг сўмдан 207 минг сўмгача белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг