Ректор ва ёшлар учрашуви

16:45 22 Декабрь 2023 Жамият
391 0

Самарқанд давлат университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов йил давомида ёшлар билан мунтазам мулоқотлар ташкил этиб келмоқда.

Кеча ташкил этилган “Ректор ва ёшлар” учрашуви ана шундай тадбирларнинг мантиқий давоми бўлди, десак, айни ҳақиқат.

Тадбирда Р. Холмуродов таъкидлаганидек, истеъдодли ёшлар мамлакат умиди, миллат таянчидир. СамДУда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса иқтидорли ёшлар сафининг йилдан йилга кенгайишига йўл очмоқда.

Айни пайтда мазкур университет талабалари орасида Давлат мукофотлари лауреатлари, Олимпиада ва Жаҳон, Осиё ҳамда мамлакат чемпионлари, Халқаро фан олимпиадалари ва танловлар ғолиблари, Президент ҳамда давлат стипендиялари соҳиблари, шунингдек, илмий мақолалари, бадиий асарлари нашр этилган истеъдодли ёшлар талайгина.

Тадбирда жорий йилда халқаро олимпиадалар, танловлар, спорт мусобақаларида муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритган университет иқтидорли ҳамда ижодкор талабалари пул мукофотлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Хусусан, математика фани бўйича II-Халқаро олимпиадада умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган университет жамоаси аъзолари диплом ва ноутбук билан рағбатлантирилди.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган “Йил талабаси” танлови университет босқичида номинациялар бўйича совринли ўринларни эгаллаган талабаларга пул мукофотлари сертификатлари топширилди. “Талабалар лигаси” спорт мусобақаларининг футбол, волейбол, стол теннис ва шахмат спорт турлари бўйича университет босқичи ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?