Реконструкциядан сўнг бир бинода иккита янги маданий муассаса очилади

10:21 29 Октябр 2020 Маданият
232 0

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Тошкентдаги модернизм ёдгорлигини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирокидаги тақдимотда лойиҳа меъморлари Екатерина Головатюк ва Гиаcомо Cантони «Интурист» собиқ маданий-ахборот маркази биносини реконструкция қилиш лойиҳаси, реконструкция концепцияси ва принципларини намойиш этди ва ОАВ вакиллари учун бино бўйлаб экскурция ўтказилди.

Маълумотларга кўра, ушбу йирик лойиҳа тўғрисидаги қарор яқин йилларда халқаро кўргазмалар, шу жумладан, 2022 йилда Лувр музейида «Марказий Осиёнинг улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида» номли кўргазмасини ўтказиш режалари асосида қабул қилинган. Унда турли коллекциялардан 300 дан ортиқ экспонатлар Парижда намойиш этилиши режалаштирилган.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, лойиҳа бўйича ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Францияга ташрифи чоғида бошланган бўлиб, шу асосда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли қарор чиқарилган.

Тадбирда реконструкция қилинганидан сўнг, бинода бир вақтнинг ўзида иккита янги маданий муассаса – Француз маданият маркази ва Маданий мерос объектларини тиклаш маркази жойлашиши алоҳида айтиб ўтилди. Иккала институт ҳам Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилган. Бундан ташқари, ЮНEСКО Бош директори Одри Азуле томонидан тасдиқланган лойиҳа бўйича янгиланган бинода Ўзбекистондаги ЮНEСКО ишлари бўйича Миллий комиссия ҳам жойлаштирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?