«Реал»нинг собиқ футболчиси фаолиятини Италияда давом эттиради

20:28 08 Август 2025 Спорт
396 0

«Реал Мадрид» клуби ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси Альваро Мората фаолиятини «Комо»да давом эттиради. Бу ҳақида Фабрицио Романо хабар берди.

Инсайдернинг ёзишича, ушбу трансфер учун италия клуби «Галатасарой»га 5 миллион евро тўлайди. Маълумотларга кўра, Алваронинг янги жамоасидаги йиллик маоши 3 миллион евро атрофида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда «Комо» жамоасини «Барселона»нинг собиқ футболчиси Сеск Фабрегас бошқармоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер