«Реал» Мбаппедан кўп гол урган ҳужумчисини «Челси»га сотиб юбориши мумкин

17:33 05 Июль 2025 Спорт
354 0

Гонзало Гарсия АҚШда ўтаётган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида «Реал Мадрид» сафида ёрқин ўйин кўрсатиб, жамоанинг тўртта ўйинидан учтасида гол урди. Унинг бу муваффақиятли ўйини бошқа клубларнинг эътиборини тортди. «Football Espana» нашрининг ёзишича, Гарсия билан «Челси» клуби жиддий қизиқмоқда.

«Челси» сўнгги йилларда ёш истеъдодларни таркибига қўшишга катта урғу берган ва Гарция бу борада уларнинг асосий нишонларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, «Барселона» ярим ҳимоячилари Марк Касадо ва Фермин Лопес ҳам Лондон клубининг эътиборида.

Маълумотларга кўра, «Челси» Гонзало Гарсияни қўлга киритиш учун 40 миллион евро тўлашга тайёр. Унинг шартномасида 50 миллион евролик товон пули кўрсатилган бўлсада, «Реал Мадрид» уни бироз арзонроқ нархда сотишга рози бўлиши мумкин.

Қайд этиш керакки, 2024-2025 йилги мавсум тугагандан бери расмий мусобақаларда ҳеч бир «Реал» футболчиси Гонзалодан кўп гол ура олмади. У 3 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Буни Вини ҳам, Мбаппе ҳам қайд эта олгани йўқ.

Шунга қарамай, «Реал Мадри»д Гонзало Гарсияни сотишдан манфаатдор. Хусусан, бу трансфер амалга ошган тақдирда ҳам, Мадрид ўз тарбияланувчисининг шартномасига қайта сотиб олиш бандини киритишни хоҳламоқда.

Бу эса келажакда иқтидорли футболчини клубга қайтариш имконини бериши мумкин. Бироқ «Челси» каби йирик клублар бундай шартга рози бўлиши қийин бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Шундай экан, Гонзало Гарсиянинг келажаги борасидаги якуний қарор яқин кунларда маълум бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?