«Реал Мадрид»да жиддий муаммолар кузатилмоқда
«Реал Мадрид»нинг 10 нафар футболчиси «Алавес»га қарши учрашувда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда «Marca» нашри хабар берди.
Унга кўра, Ла Лиганинг навбатдаги тур ўйинида Хаби Алонсо жамоасига қуйидаги футболчилар ёрдам бера олмайди:
- Дани Карвахаль;
- Эдер Милитао;
- Антонио Рюдигер;
- Трент Александр-Арнолд;
- Эдуардо Камавинга;
- Эндрик;
- Давид Алаба;
- Каррерас;
- Фран Гарсия;
- Эдуардо Менди.
Шунингдек, марказий ҳимоячи Хёйсен, ярим ҳимоячи Федерико Вальверде ва жамоа етакчиси Килиан Мбаппеда ҳам муаммолар мавжуд. Ушбу футболчилар ҳам «Алавес»га қарши ўйинда майдонга тушмасликлари мумкин.
Маълумот учун, аввалроқ, агар ушбу ўйинда «Реал Мадрид» мағлуб бўлса, Хаби Алонсо ишдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг