«Реал Мадрид» қишда янги ҳимоячи олмоқчи
«Реал Мадрид» жамоаси марказий ҳимояда жиддий ўзгариш қилиш арафасида. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, жамоа ўз ҳимоячилари Антонио Рюдигер ва Давид Алаба билан шартномаларни узайтириш ниятида эмас. Шунингдек, ҳозирда асосий таркибда ўйнаётган Эдер Милитаонинг ўйин ҳолати ҳам кузатилмоқда. Агар жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо ундан қониқмаса, «Қироллик клуби» қишда бошқа ҳимоячи сотиб олади.

«Арсенал» футболчиси Уильям Салиба ва «Ливерпуль» ҳимоячиси Иброҳим Конате вариантлари «қаймоқранглилар»нинг скаутлари томонидан ўрганила бошлаган.
Маълумот учун, «Реал Мадрид»нинг Давид Алаба ва Антонио Рюдигер билан шартномаси 2026-йилнинг ёзида ўз якунига етади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг