«Реал Мадрид» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
Кеча, 3 декабрь куни Испания Ла Лигасининг 19-туридан ўрин олган «Реал Мадрид» ва «Атлетик Бильбао» ўйини бўлиб ўтди. Ўйин «қаймоқранглилар» йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувда ҳисоб 7-дақиқадаёқ очилди. Килиан Мбаппе жамоани олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунида Эдуард Камавинга ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида Килиан Мбаппе ўйиндаги иккинчи голини киритди. Шу тариқа, ўйинда Мадрид клуби 3:0 ҳисобида устун келди.
Ушбу ғалаба эвазига Хаби Алонсо жамоаси Ла Лига жадвалида пешқадам «Барселона» билан фарқни 1 очкогача қисқартириб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг