«Реал Мадрид» мавсумдаги дастлабки мағлубиятини қабул қилди

27 сентябрь куни Испания Ла Лигаси 7-туридан ўрин олган «Атлетико Мадрид» — «Реал Мадрид» учрашуви кутилмаган натижа билан якунланди. «Метрополитано» стадионида ўтган дербида майдон эгалари йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 5:2.
Ўйиннинг 14-дақиқасида «Атлетико» ҳимоячиси Робин Ле Норман ҳисобни очди. 25-дақиқада «қироллик клуби» етакчиси Киллиан Мбаппе ҳисобни тенглаштирди. 37-дақиқада ёш иқтидорли Арда Гулер меҳмонларнинг иккинчи голини урди. Биринчи таймнинг қўшиб берилган дақиқаларида Александер Серлот жавоб голи билан ҳисобни 2:2 қилди.
Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида «Реал» дарвозаси томон пеналти белгиланди ва уни Хулиан Альварес аниқ амалга оширди. 64-дақиқада ўша Альварес яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, «Атлетико» устунлигини оширди. Учрашув сўнггида, 90+4-дақиқада Антуан Гризманн ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Учрашув натижаси: «Атлетико» — «Реал Мадрид» 5:2.
Голлар: Ле Норман (14), Серлот (45+3), Альварес (51-пен., 64), Гризманн (90+4) — Мбаппе (25), Гулер (37).
«Атлетико»: Облак – Лоренте, Ле Норман, Лангле, Ганцко (Галан 83) – Симеоне, Коке, Барриос (Баэна 90+2), Гонсалес (Гризманн 83) – Альварес (Молина 90+2), Серлот (Галлахер 67).
«Реал»: Куртуа – Карвахал (Камавинга 59), Милитао (Асенсио 46), Ҳейсен (Гонсало 90), Каррерас – Гулер (Мастантуоно 59), Чуамени, Валверде, Винисиус – Беллингҳэм (Родриго 70), Мбаппе.
Бу натижа «Реал Мадрид» учун мавсумдаги илк мағлубият бўлди ва жамоа чемпионлик учун курашда жиддий зарба олди. «Атлетико» эса дербида катта ғалаба билан мухлисларини хурсанд қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг