«Реал Мадрид» Ҳатога жиддий қизиқмоқда
Испаниянинг «Реал Мадрид» клуби ёзги трансфер ойнасида «Аякс»нинг ёш ва истиқболли ҳимоячиси Жоррел Ҳато билан шартнома имзолашга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда «Team Talk» нашри хабар берди.
Клуб ички сиёсатида асосан эркин агентлар билан ишлашга урғу берилишига қарамай, мадридликлар бу сафар ўз қоидасидан чекинишга тайёр. Бунга Ҳатонинг кўп қиррали ўйини, ёшлиги ва тактик мослашувчанлиги сабаб бўлган.
Жоррел Ҳато кўпчилик мутахассислар томонидан «янги Алаба» сифатида таърифланади. У чап қанот ҳимояси ва марказий ҳимоячи сифатида тенг даражада юқори савияда ўйнай олади. «Реал Мадрид» айнан бундай универсал футболчини излаётгани сабабли Ҳато клуб рўйхатида юқори ўринда турибди. Ҳатонинг келиши клубга Алабанинг клубни тарк этиш олдидан энг қулай вариант ҳисобланяпти.
Испания гиганти Ҳатонинг трансфери учун Премер-лиганинг йирик клублари – «Ливерпул», «Арсенал» ва «Челси» билан рақобатлашишга тайёр. «Реал Мадрид» молиявий интизомни сақлаб қолиш тарафдори бўлса-да, бу трансферда ўзини орқага тортмоқчи эмас.
Жоррел Ҳато 2007 йилда Нидерландияда туғилган бўлиб, жорий мавсумда «Аякс» сафида 28 та ўйин ўтказди, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ёшлик пайтиданоқ салоҳияти билан ажралиб турган ҳимоячи Европа грандлари эътиборини тортишга улгурган.
«Трансфермаркт» порталига кўра, нидерланднинг бозор нархи 30 миллион евро атрофида бўлиб турибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг