Разамбек Жамалов Олимпиада чемпиони!
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Разамбек Жамалов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
-74 кг вазн тоифасида қатнашаётган спортчимиз Жамалов финалда япониялик Даичи Такатани билан олтин медаль учун курашди. Финалда Жамалов «кунчиқар юрт» вакилини муддатидан олдин таслим қилди.
Қайд этиш керакки, Жамалов турнирда сенсацион натижалар қайд этди. У биринчи баҳсда «Токио-2020» финалчиси Магомедхабиб Кадимагомедовни 8:0, тўрт карра Европа чемпиони ва жаҳон эркин кураш юлдузи Словакия вакили Таймураз Салказановни 10:4 ҳисобида мағлуб қилди.
Чорак финалда эса энг мураккаб рақибини, Албания шарафини ҳимоя қилаётган россиялик Чермен Валиевни 6:5 ҳисобида ютишга муваффақ бўлди. Ярим финалда эса Тожикистон шарафини ҳимоя қилаётган Виктор Рассадинга қарши ўтказди ва 8:2 ҳисобида ғалабага эришди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Разамбек Саламбекович Жамалов 1998 йил 1 июлда Чеченистонда туғилган. 2020 йилги Жаҳон кубоги ғолиби ҳисобланади.
Аввалроқ, «Токио-2020» ғолиби Акбар Жўраев «Париж-2024»да кумуш медалига эга чиққанди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг