Равшан Эрматов испаниялик таниқли футболчи Фернандо Морьентес билан нималарни муҳокама қилди?
Испаниянинг «Racing City Group» компанияси раҳбари Моррис Панелло ва таниқли футбол юлдузи, «Реал Мадрид» клубининг собиқ ҳужумчиси Фернандо Морьентес Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Фернандо Морьентес ташриф доирасида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов ҳамроҳлигида Тошкент шаҳар футбол маҳорат мактаби ҳамда «Бунёдкор» академияси ёш тарбияланувчилари билан учрашди.
Самимий руҳда кечган учрашув мобайнида академия тарбияланувчилари ўзларини қизиқтирган саволларга Ф.Морьентесдан жавоб олди.
Шунингдек, футбол оламида катта тажрибага эга бўлган нуфузли меҳмон ёш футболчиларга келгуси фаолияти учун муҳим бўлган маслаҳатлар берди.
Учрашув якунида Равшан Эрматов Фернандо Морьентесга ташрифи учун миннатдорлик билдириб, эсдалик совғалари тақдим этди.
Испанияник спорт мутасаддилари ташриф давомида, шунингдек, Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар футбол мактабини очиш бўйича Тошкентнинг «Оқтепа» футбол клуби раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 5 февраль куни Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида дунёнинг қатор футбол клублари ва академияларини бирлаштирган «Racing City Group» компанияси раҳбари Моррис Панелло ҳамда «Real Madrid» клубининг таниқли собиқ футболчилари Фернандо Морьентес ва Эдвин Конго билан учрашув бўлиб ўтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг